Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

очиқ адаштиришдан бошқа нарса эмас. Ҳақиқатда эса исломий сақофат фатҳ қилинган ўлкаларга кириб келди ва шу юртнинг сақофатига шу даражада таъсир кўрсатиб, уларни бекор қилди ва давлат сақофатига айланди.


Исломий сақофат ғайриисломий сақофатдан таъсирлангани ҳақидаги гумон эса мусулмон бўлмаганлар нарсалар ҳақидаги тушунчаларни ўзгартиришда таянаётган калтафаҳмликдан келиб чиққан. Тўғри, исломий сақофат ўз ривожида ажнабий сақофатлардан фойдаланди. Лекин бу таъсирланиш эмас, балки фойдаланишдир. Бу ҳар қандай сақофатда бўлиши мумкиндир.

 

Таъсирланиш билан фойдаланиш ўртасида фарқ шуки, сақофатдан таъсирланиш уни ўрганиш, ўз ичига олган фикрлари аввалги сақофатидагиларга ўхшаса ёки улардан кўра бу фикрлар маъқул кўрилса, уларни қўшиб олишни билдиради. Сақофатдан таъсирланиш ундаги фикрларга эътиқод қилишга олиб боради. Агар мусулмонлар фатҳнинг аввалидаёқ ажнабий сақофатдан таъсирланганларида эди, румоний фиқҳни кўчириб таржима қилишган ва исломий фикҳга уни қўшиб, Исломнинг бир қисми деб ҳисоблашган бўларди, Юнон фалсафасини ўз эътиқодларининг бир жузъи қилиб, ҳаётдаги ўз йўналишларида форс ва юнонлар йўлидан юришар, давлат ишларини ўзларига манфаат бўлиб кўринган жиҳатларда юргизишар эди. Мусулмонлар бундай қилганда, Ислом илк бор Араб жазирасидан чиққан пайтдаёқ қоқилган, фикрлари тамоман чалкашиб, Исломлиги йўқолган бўлар эди. Бу таъсирланишдир. Фойдаланиш эса сақофатни чуқур ўрганиш ва ундаги фикрлар билан исломий сақофат ўртасидаги фарқни ажратиш, сўнг бу сақофатдаги маъноларни, унинг таркибидаги ўхшашликларни олиш ва адабий сақофатни ўстириш, маъно ва ўхшашлик ёрдамида чиройли ифодалашдан иборат. Шу шарт биланки, Ислом фикрларига ҳеч қандай зиддият аралашмасин ва уларнинг ҳаёт, қонунчилик ва ақида ҳақидаги фикрларидан бирон ёт фикр олинмасин. Сақофатдан таъсирланмасдан, фойдаланиш билан чекланилса, ундаги таълимотдан ҳаётий дунёқарашга таъсир этмайдиган маълумотлар олинади. Мусулмонлар илк исломий фатҳлардан то милоднинг ўн саккизинчи асрининг ўрталаридаги сақофий ва миссионерлик уруши содир бўлган инқироз вақтига қадар, исломий ақидани ўз сақофатларининг асоси қилиб олган эдилар. Улар ғайриисломий сақофатларни улардаги фикрларни қабул қилиш учун эмас, балки таркибидаги ҳаётдаги нарсаларнинг маъноларидан фойдаланиш учун ўргандилар. Шунинг учун улардан таъсирланмадилар, балки фойдаландилар. Ғарбнинг сақофий урушидан кейинги мусулмонлар эса ғарб сақофатини ўрганишди ва ундаги фикрларни маъқул кўришди. Улар орасида ғарбнинг сақофатини қабул қилган ва исломий сақофатдан юз ўгирганлари ҳам бўлди. Уларнинг айримлари ғарб сақофатини маъқул топиб, ундаги фикрларни исломий сақофатга қўшиб юборишди. Ундаги айрим фикрлар Исломга батамом зид бўлишига қарамасдан, исломий фикрларнинг бирига айланиб қолди. Масалан, уларнинг кўпчилиги «Халқ ҳокимият манбаи», деган демократик қоидани исломий қоида қилиб олди. Ҳолбуки, бу қоида хўжайинлик умматники, уммат қонунчиликни тузади ва қонунларни яратади деган маънони англатади, бу эса Исломга зид. Чунки, Исломда эгалик

 

185-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260